10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Адлия вазирлиги томонидан давлатларда қабул қилинган мадҳиялар борасида айрим қизиқарли саволлар юзасидан қуйидаги маълумотлар тақдим этилди.

САВОЛ: Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар қандай тартибда туради?

ЖАВОБ: Юзи билан байроққа қараган ҳолда туриши лозим.

САВОЛ: Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қандай тартибда тингланади?

ЖАВОБ:  Тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чоп томонига қўйиб.

САВОЛ:  Ўзбекистон Республикасидаги сайлов ва референдум кунлари овоз бериш ўтказиладиган биноларда Давлат мадҳияси соат нечада ижро этилади?

ЖАВОБ: Эрталаб соат 8:00 да.

САВОЛ: “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуннинг ижро этилиши устидан назорат қайси орган томонидан амалга оширилади?

ЖАВОБ: Ички ишлар органлари.

САВОЛ: Қайси давлат энг қисқа мадҳияга эга?

ЖАВОБ: Япония.

САВОЛ: Қайси давлатда мадҳия тўрт тилда ижро этилади?

ЖАВОБ: Швецарияда.

САВОЛ: Қайси мамлакатнинг мадҳияси Нобел мукофоти совриндори томонидан ёзилган?

ЖАВОБ: Ҳиндистон.

САВОЛ: Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар қандай тартибда тинглайди?

ЖАВОБ: Қўлини бошига қўйиб.

САВОЛ: Қайси мамлакат мадҳиясининг матни мавжуд эмас?

ЖАВОБ: Испания.

САВОЛ:  Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ўзгартирилиб айтилиши мумкинми?

ЖАВОБ: Ўзгартирилмайди.

ЎзА