Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқчида “Барселона” ўз майдонида “Челси”га қарши майдонга чиқди.
Мазкур беллашувда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган «Барселона» рақибларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва икки ўйин натижасига кўра, 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
“Барселона” ва “Челси” ўртасидаги жавоб учрашувининг 3-дақиқасида Месси ҳисобни очгал бўлса, 20-дақиқала Дембеле ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Месси яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шунингдек, мусобақанинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Туркиянинг “Бешиктош” ҳамда Германиянинг “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:3 ҳисоби қайд этилди.
Икки ўйин натижасига кўра, “Бавария” 8:1 ҳисобида “Бешиктош”дан устун келди ва Европа чемпионалар лигасининг чорак финалида ўйнайдиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА