Декабрь ойи бошида Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия саммити Туркманбоши шаҳрида жойлашган Аваза миллий туристик ҳудудида ташкил этилади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бир кун аввал Анқарада Туркия ва Туркманистон ТИВ юқори мартабали вакиллари сиёсий маслаҳатлашув ўтказди. Туркманистон делегациясига Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мамедов, Туркия делегациясига ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилик қилган.
“Дипломатлар Авазада режаланаётган Туркманистон – Озарбайжон – Туркия уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқдилар. Музокара якунида қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Саммит арафасида Туркманистонда энергетика, транспорт ва ташқи ишлар вазирлари йиғилишини ҳам ўтказиш мўлжалланаётгани айтилади.
ЎзА