ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Келгуси йил учун терма жамоа таркибини шакллантириб олишда муҳим аҳамият касб этувчи мазкур мусобақага бўлган қизиқиш жуда катта. Иштирокчилар орасида бу йилги жаҳон чемпионлари Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев йўқ. Шунингдек, етакчилардан Шарофиддин Болтабоев ҳам чемпионатда курашмайди. Улар якка тартибда декабрь ойида Токио “Катта дубулға” турнири ҳамда Исроилда ўтадиган Мастерс мусобақасига ҳозирлик кўрмоқда.
Ўзбекистон чемпионати 25 ноябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА