Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан “Энг намунали сардорлар кенгаши” кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Танловда 8 гуруҳ иштирок этди. Улар “Бу бизнинг ишчанлигимиз, бизнинг фаолиятимиз”, “Бизнинг имкониятимиз” ва “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Танловда 1-7 синф сардорлари ўртасида Чимбой тумани 32-умумтаълим мактабининг “Науше” гуруҳи “Имконияти чекланган болаларни китоб ўқишга қизиқтириш” лойиҳаси билан қатнашиб, биринчи ўринни эгаллади. 8-10 синф сардорлар кенгаши ўртасида Хўжайли тумани 3-умумтаълим мактабининг “Учқун” гуруҳи биринчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган “Камалак” кубоги, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА