Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Самарқанд саммитида Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга ошириш ҳақидаги таклифни илгари сурди.

«Биз Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширсак, шунча фойдали бўларди. Бундан ташқари, ушбу жамғарма бизга қайси йўналишлар бўйича кўмаклашишини аниқлаб олишимиз керак.

Биз турли йиғилишларда ана шундай масалаларни муҳокама қилиб, қарор қабул қилишимиз лозим. Бу механизм барчамиз учун фойдали бўлади.

Сўнгги пайтда содир бўлаётган воқеалар биздан имкон қадар ўз коридорларимизни ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Иш фаолиятини бошлаган темирйўл ва автомобиль йўллари, кўприклар ижобий қадам бўлди. Давлатлар ўртасидаги товар айланишида ана шу коридор муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бундан ташқари, биргаликда божхона тарифларини камайтириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Бу ўзаро товар айланишини албатта кучайтиради.

Шунингдек, савдо ривожланишига оид эркин савдо шартномаларини ишлаб чиқиб, имзолашимиз керак».

ЎзА