Туркий давлатлар ташкилоти саммитида кузатувчи давлат мақомида иштирок этган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам Самарқандга ташрифини якунлади.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Регистон майдонида Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат раҳбарлари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда давлатимиз раҳбари Венгрия ҳукуматининг шаҳарларни қўшимча кўкаламзорлаштириш бўйича олиб бораётган йирик дастурини чин дилдан олқишлашини алоҳида таъкидлади.

И.АВВАЛБОЕВ, А.АБДУЛЛАЕВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (фото), ЎзА