Бу ҳақда чоршанба куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Олмаота вилояти жамоатчилиги билан бўлган учрашувда айтди.

«Ҳозирги пайтда 50 дан ортиқ халқаро компаниялар Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтди. Уларни йирик шаҳарларга тўплаш натижа бермайди. Ҳокимлик бундай ишлаб чиқариш корхоналарини Олмаота шаҳри яқинига, Катта Олмаота халқа йўли бўйлаб жойлаштириш лозим. Ушбу масалани ҳукумат ва компаниялар билан муҳокама қилиш керак», – деди Президент.

«Биз инвесторларнинг янги ишлаб чиқаришни ташкил этиши учун, жумладан, бошқа мамлакатлардан кўчиб ўтмоқчи бўлган корхоналарга ҳам барча шароитни яратиб беришимиз керак. Хорижлик ҳамкорлар билан тўсиқларсиз ва узилишларсиз товар айирбошлаш учун мазкур масалани ҳозирданоқ ишлаб чиқиш керак», – дея қўшимча қилди Тоқаев.