Аввалроқ Times газетаси Карл III қирол сифатида жума куни эълон қилинади, деб ёзган эди. Нашрнинг аниқлик киритишича, жума куни қирол ва қиролича-консорт Камилла Балморал қалъасидан Лондонга қайтади. Шу куни Карл III билан янги бош вазир Лиз Трасс учрашуви бўлиб ўтиши мумкин.

Британиянинг янги манархи ўзига Карл III номини олди Британия бош вазири Лиз Трасснинг баёнот беришича, Британия тожи бугун қирол Карлу III га ўтади.

«Бугун тож янги манархимизга, Жаноби Олийлари қирол Карлу III га ўтади», – дея таъкидлади Трасс. Буюк Британияни 70 йилдан кўпроқ бошқарган қироличаси Елизавета II пайшанба куни 96 ёшида вафот этди.

Энди Карл III Британия ва 14 та Ҳамдўстлик мамлакатларининг қироли бўлди, дея маълум қилмоқда Sky News телеканали.