Киночилар уйида “Барон 2. Соғинч” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилишича, мазкур фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Туркияда олиб борилган. Шунингдек, мамлакатимиз кино амалиётида биринчи марта лента рақамли ва уй кинотеатрлари учун юқори аниқликдаги тасвирларни тақдим этувчи ўта юқори 4К резолюцияда суратга олинди.

Фильмда актёр Фарҳод Маҳмудов ўзбек разведкачиси мисолида ролини моҳирона гавдалантирган бўлиб, унинг роли махсус хизматлар вакиллари миссиясининг мураккаблиги ҳақида ҳикоя қилади.

–“Барон 2” да суратга тушиш мен учун ажойиб тажриба бўлди. Қаҳрамоним образи менга жуда яқин, қизиқарли ва у томошабинлар қалбида акс-садо берадиган образ эканлигини айта оламан. Фильмнинг биринчи қисми томошабинга ёққанини инобатга олиб, давоми ҳам бундан кам бўлмаган қизиқиш уйғотишига ишонаман. Суратга олиш гуруҳининг профессионаллигини алоҳида таъкидлаб, Кинематография агентлигига ёрдам ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Агентликнинг амалий ёрдами бўлмaганида фильм юқори савияда катта экранларга чиқарилмаган бўлар эди, деб ўйлайман. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатларимиз фаол ҳамкорлик қилиб, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқараётганлиги учун Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман, –деди Фарҳод Маҳмудов.

 Гулноза Бобоева,
ЎзА