Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.
Икки кун давомида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ошиқ спортчи ўз маҳоратларини синовдан ўтказди. Қизғин баҳслар якунида Сарвиноз Рустамова, Моҳира Абдуҳалимова, Дилновоз Мирзараҳимова, Зуҳра Умрзоқова, Жамшид Муродқулов, Беҳзоджон Акбаров, Хуршид Мардонов, Дилмурод Эргашев, Исмоилжон Зокиров каби спортчилар тенгдошларидан анча устун эканини намоён этди.
Муҳаммад АМИН (сурат) ЎзА