Давлатимиз раҳбари айни пайтда Бекобод шаҳрида металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Йиғилишда келажакдаги кутилаётган хавотирлар ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳам фикр билдирилди.

–Металлургия соҳасида хомашё билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. Бугунги кунда 4 миллион тонна металга эҳтиёжимиз бор, лекин уларнинг ярмини импорт қиляпмиз. Келгусида эса эҳтиёжимиз 6 миллион тоннага етади. Шундан асосий эҳтиёж уй-жой соҳасида 15 фоиз, машинасозлик соҳасида 40 фоизга тўғри келади. Агар ўзимизда хомашё базасини яратиш тизимини тўғри йўлга қўймасак, уй-жойлар ва машинасозлик маҳсулотларининг таннархи ошиб бораверади. Бу эса охир-оқибат аҳолига қийинчилик туғдиради, – деди давлат раҳбари.

ЎзА