Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга йўл олган йигитларнинг навбатдаги гуруҳини кузатиш маросими ўтказилди.
Президентимизнинг 2018 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ҳар томонлама пухта тайёргарликка эга миллий армиямиз шакллантирилгани алоҳида таъкидланди.
– Ўғлим Алишер Ватан ҳимоячилари сафига қўшилганидан хурсандман, – дейди муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи Алишер Жандуллаевнинг отаси Жаксибой Бердиниёзов. – Ўғлим болалигидан кураш билан мунтазам шуғулланиб, спортда қатор муваффақиятларга эришган. Унинг жисмоний маҳорати жанговарлик машғулотларини пухта эгаллаши, ҳарбий хизматни аъло даражада ўташида қўл келади.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА