Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февральдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Ӯзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфига ўтказиладиган бўлди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг таклифларига биноан амалга оширилмоқда.

Олдин бу муассасалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари тасарруфида эди.

Президентнинг мазкур қарори билан яна «Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази” давлат муассасаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасига ўтадиган бўлди.

Шунингдек, қарорда келтирилишича, “Матбуот тарқатувчи” АКни белгиланган тартибда “Ўзбекистон почтаси” АЖга қўшиш масаласини “Матбуот тарқатувчи” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишларида қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида айни пайтда 7 та бўлим, 5 та сектор, Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини бўтлаш, Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини қайта ишлаш, каталоглаштириш,  Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини сақлаш, Маълумот библиография, Ахборот технология, Илмий методик, Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимлари, Компьютерлар зали, Улкашунослик,  Ҳуқуқий ахборот, Уқувчилар зали ва Йиғма электрон  каталог секторлари аҳолига ахборот кутубхона хизматини кўрсатиб келмоқда.

 

ҚҚДУ Журналистика таълим йўналиши 4-курс талабалари