Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Тинчлик ва тотувлик бебаҳо неъмат ” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда инсоннинг яхши яшаши, баркамол шахс бўлиб вояга етишида соғлик ва тинчлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Жорий йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар барчани катта ташвишга солгани ёши улуғ инсонлар билан бирга ёшларнинг қалбида ҳам осойишта ҳаётнинг қадрига етишда шукроналик туйғуларини янада оширди. Шунинг учун ҳам тинчлик ва тотувликни асраш барчамизнинг бурчимиз бўлиши керак.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, ёшларга яратиб берилган кенг имкониятларга, Қорақолпоғистон Республикасидаги сўнгги йиллардаги ўзгаришларга, Мўйноқ, Бўзатов ва бошқа туманларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига тўхталди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартиби тикланганлигини ва кўрилган чоралар натижасида фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатидан аввал тугатилганлиги  аҳолига бўлган ғамхўрлик, эътиборнинг яна бир намунаси бўлди.

Бундан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз юртимиз тинчлиги, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишимиз керак.

Довуд Абибуллаев, ЎзА