Мўйноқда Оролнинг қуриган тубида илк маротаба ўтказилаётган соҳил футболи ва волейболи бўйича “Muynak Sand Cup – 2022” супертурнирига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Футбол ассоциацияси ҳамда Мўйноқ тумани ҳокимлиги томонидан ҳамкорликда ташкил этилган соҳил футболи бўйича мусобақада шаҳар ва туманлардан 8 та жамоа иштирок этмоқда. Шундан “Мўйноқ-1”, “Мўйноқ-2”, Қўнғирот ва Тўрткўл туманлари жамоалари ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, волейбол бўйича 13 та эркаклар, 12 аёллар жамоаси иштирок этмоқда.
Соҳил футболи ва волейболи бўйича “Muynak Sand Cup – 2022” супертурнири ғолиблари 26-июнь куни аниқланади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА