Нукусда ёшлар ўртасида мини футбол ва футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи давом этмоқда.
Футбол бўйича “Турон” ҳамда болалар-ўсмирлар футбол академияси ўйингоҳларида давом этаётган мусобақада ярим финалчилар аниқланди.
Нукус Олимпиа ва паралимпиа захиралари коллежида бошланган мини футбол бўйича мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 17 та маҳалла, овул, шаҳарча фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этмоқда. Иккинчи тур баҳсларида Элликқалъа, Хўжайли, Мўйноқ, Нукус туманлари жамоалари ғалаба қозонган бўлса, икки ўйин дуранг натижа билан тугади.
Ғолиб жамоалар август ойида бўлиб ўтадиган финал босқичга йўлланмани қўлга киритади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА