ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида ёш мусаввир Расул Серимбетов ижодига бағишланган “Дебют” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Бадиий кўргазмада мўйқалам соҳибининг портрет, натюрморт, пейзаж жанридаги 30 дан ортиқ тасвирий санъат асари намойиш этилмоқда.

– Тасвирий санъатга болалигимдан қизиқаман, – дейди рассом Расул Серимбетов. – Дастлаб болалар мусиқа ва санъат мактабида тажрибали устозлардан тасвирий санъат бўйича дарс олдим. Ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Санъат факультетининг 3-босқич талабасиман.

Ёш мусаввир мамлакатимиз миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда муваффақиятли қатнашиб келади.

Рассомнинг кўргазмадан жой олган асарлари ўзига хослиги билан томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА