Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди. 

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

– савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

– супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

–автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

– аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

–хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

– тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.

ЎзА