Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани муносабати билан мамлакат Президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик йўллади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.