Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида давом этаётган Жаҳон кубоги босқичининг саралаш баҳсларидан сўнг ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
У бугун 1/64 финал босқичида япониялик рақибига қарши жанг билан мусобақани давом эттиради.
Дунёнинг энг кучли саблячилари жам бўлган мазкур мусобақада терма жамоамиз ҳам асосий таркибда иштирок этмоқда.
Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Айсулу Уснатдинова, Гулистон Пердибаева ва Самира Шокирова каби спортчиларимиз мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Жаҳон чемпионати дастурига биноан спортчилар яккалик ва жамоавий дастурларда ўз омадларини синаб кўришади.
Т.Рўзиев,ЎзА