Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларида хотин-қизлар чанғи пойгасининг скиатлон йўналиши бўйича баҳсларда ғолиблик учун куч синашдилар.

Швециялик Шарлотт Калла 15 километр масофага ўтган мазкур пойгада Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек мусобақада норвегиялик Марит Бьорген кумуш финляндиялик Криста Пярмякоски бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тақриқа Шарлотт Калла ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг биринчи олтин медали билан тақдирланган спортчига айланди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА