Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ўртасида мини бўйича мусобақа бӯлиб ӯтди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга, солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб бораётган соҳа ходимлари спортта ҳам ўзларининг жисмоний фаоллигини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақани ӯтказишдан мақсад, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришдан иборат.
Мусобақада 6 та жамоа иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири