Россия Федерацияси қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация мамлакатимизга расмий ташриф билан келди, деб хабар беради Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек,  делегация  вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишди.

И. Бувальцевнинг Россия қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда қилган маърузаси барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА