Вафодор ит ўн йил ўтиб собиқ эгасини йўқлаб келди

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи Сьюрвелдлар оиласининг Эбби лақабли ити ўн йил олдин йўқолиб қолган эди. Шу ҳафтанинг бошида ўша ит бир вақтлар яшаган уйига яқин ҳудудда пайдо бўлиб қолди.
Вафодор жонивор ўз эгаларини излаб келган ҳойнаҳой, деб ёзадиРИА Новости WCPO канали тарқатган хабарга асосланиб.
Маҳаллий ёрдам кўрсатиш маркази Эббининг бўйин тасмасидаги микрочипдан унинг Сьюрвелдлар оиласига тегишли эканлигини аниқлаган.
– Эбби кўринишидан соғлом, уни шунча йил давомида кимдир яхшилаб парвариш қилган, – дейди Сьюрвелдлар оиласи аъзолари.
Энг қизиғи, Эбби ҳали ҳам собиқ эгаларининг буйруқларини ёдидан чиқармаган экан.
Эббининг уйга қайтиши оилага катта қувонч олиб келди. Фарзандларига болалик хотираларини эслатган жонивордан оила бекаси Дебра Сьюрвелд жуда миннатдор.

 

ЎзА