Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир тумани ҳудудида навбатдаги рейд ўтказилганда овлаш ман қилинган ёввойи ҳайвонларни ноқонуний овлаб юрган браконьерлар аниқланиб, қўлга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бўлими хабарига кўра, Тахтакўпир тумани «Қўнғироткўл» ОФЙ ҳудудида кетаётган фуқаролар М.Д., Т.М., А.Ж. ва Қ.Қларнинг бошқарувидаги УАЗ-469 маркали давлат белгиси 95 J 752 EA автотранспорт тегишли тартибда текширилиб кўрилганда 3 та жайрон кийигини отиб ўлдиргани маълум бўлди. Текширув натижасида ИЖ-58 2х 12 калибрли №Р-05351 ов милтиғи фуқаро Қ.Қга тегишли бўлиб чиқди. Автомашина, ов милтиқлари, прожектор, ўқлар, 3 та ўлик ҳолдаги жайрон кийиклар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда браконьерлар томонидан табиатга келтирилган зиён миқдори аниқланмоқда.
Е.ҚАНОАТОВ, ЎзА