Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида II халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида бахши, оқин ва жиров ижрочилари кўрик-танлови Республика босқичи давом этмоқда.

Танловда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасидан 70 нафарга яқин бахши, оқин ва жиров иштирок этмоқда. Уларнинг ижрочилик йӯналишларидаги маҳоратини санъатшунос олимлар, Ўзбекистон халқ бахшиларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бормоқда.

Кӯрик-танлов ғолиблари эртага аниқланади.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА