Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари Туркиянинг Невшеҳир шаҳар ҳокимиятига ташриф буюришди

Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Гидлар уюшмаси, Гастрономик туризми ассоциацияси раҳбарлари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари йўналишида Туркия Республикаси билан ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, бу борада қатор келишувларга эришишдан иборат.
Делегация Туркиянинг Невшеҳир (Каппадокия) шаҳар ҳокимиятида “KAP-HİP” Каппадокия Туризм зонаси инфратузилма хизматлари бирлашмаси раиси, шаҳар ҳокими Расим Ари ҳамда Невшеҳир Аэронавтика федерацияси раиси Ҳалил Улуер билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Невшеҳир ҳаво шарлари билан танилган Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланиб,ҳар йили 3,5 млн.дан зиёдхорижий туристлар ташриф буюришади, ички туристлар сони 10 млн.га етади, жойлаштириш воситаларида жами 30 мингга яқин ўрин мавжуд.
УчрашувдаЎзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳамда инвестицион имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистонда туризмнинг янги турларини, жумладан экстремал ва ёшлар туризмини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама этилди.Невшеҳир шаҳар ҳокими Расим Ари ҳамда Невшеҳир Аэронавтика федерацияси раиси Ҳалил Улуер туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истаги борлигини таъкидлашди.
“KAP-HİP” Каппадокия Туризм зонаси инфратузилма хизматлари бирлашмасига аъзо ҳисобланган, ҳаво шари парвози билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Atmosfer Balloons”компаниясида учрашув ташкил этилди.
Маълумот учун: “Atmosfer Balloons” компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, 2 та ҳаво шари билан фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда 130 га яқин ҳаво шарлари мавжуд бўлиб, ушбу хизматдан ҳар куни 4 мингдан зиёд туристлар фойдаланмоқда.
Мазкур компания раҳбари Севни Пекер Ўзбекистонда ҳаво шарида мунтазам парвозларни ташкил қилиш бўйича туризм кластерини яратишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда туризмнинг жозибадорлигини ошириш, туризм турларини кўпайтириш ва ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси Невшеҳир Аэронавтика федерацияси ва “Arhrodisias Ballons” компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Атмосфер баллунс.jpg
Каппадокия хокими билан учрашув.jpg
Каппадокия_хокими_билан_учрашув2.jpg

 

ЎзА