Корея Республикаси адлия вазири Ўзбекистонга келади

Корея Республикасининг адлия вазири Пак Сан Ги бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизга келади.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош Прокуратурада бўлиб, икки томонлама ҳамкорликка оид учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Шунингдек, икки кунлик сафар давомида Корея делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳарига ташриф буюриб, кўҳна кентнинг бугунги қиёфаси, маданий-маънавий ривожланиш тарихи билан яқиндан танишади.​​
ЎзА