Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон вице-президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, сенат раиси Венкая Найдуни қабул қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз алоқаларини ривожлантиришнинг турли жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

 

ЎзА