Сенат қўмиталари мажлислари якунига етди (Онлайн)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси олдидан қўмиталарнинг мажлислари бўлиб ўтди. Уларда ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинди.
Мажлисларда сенаторлар томонидан маъқулланиши кутилаётган қонунлар ва муҳокама этиладиган бошқа масалалар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга қаратилгани алоҳида таъкидланди. Муҳокамалар жараёнида сенаторлар ҳудудлар манфаатларига алоҳида эътибор қаратди.
Буларнинг барчаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил ижро этишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мажлислар якунида қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.​

 

ЎзА