Яна беш ҳудудда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича аҳоли учун 4 032 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 72 240 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.
Жиззах вилоятининг жами 13 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 6 000 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 60 000 сўм ва 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 135 420 сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.
Сирдарё вилояти бўйича аҳоли учун 4 000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 81 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.
Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 4 500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70 000 сўм тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди. Қарши шаҳри бўйича аҳоли учун 6 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 89 600 сўм тўлов миқдори жорий этилди.
Ш.Маматуропова, ЎзА