Мусулмонларнинг энг муқаддас байрамларидан бўлган Рамазон ҳайити кунида Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг турли ҳудудларига ўнлаб ҳаво ҳужумларини уюштирди.

“Сўнгги 24 соат ичида ҳарбий ҳаво кучлари Ғазо секторининг турли қисмларида ўнлаб нишонларга ҳужум қилди”, — дейилади Исроил армияси баёнотида.

Aрмия департаментининг аниқлик киритишича, улар ҳарбий истеҳкомлар, граната отиш жойлари ва туннелларга зарба берган.

Шунингдек, Исроил армияси Ғазо секторининг марказий ҳудудларида фаластинлик қаршилик жангчилари билан юзма-юз тўқнашувлар бўлаётганига эътибор қаратган.

“Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳридан исроилликларнинг анклав билан чегарадош аҳоли пунктлари томон ракета учирилди ва Шужайя ҳудудида исроиллик ҳарбийларга катта ҳужум уюштирилди”, — дейилади хабарда.

ЎзА