Тошкент метрополитени ер усти ҳалқа йўлининг иккинчи босқичи доирасидаги Турон ва Қипчоқ бекатлари йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлади.

«Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланган ер усти метро ҳалқа йўли Сергели линияси билан боғланди. Натижада Тошкент метрополитени йўналишлар тармоғининг умумий узунлиги 71 километрга етди. Метрополитен бекатлари сони эса 50 тани  ташкил этмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бекатлар ишга тушиши билан пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янги ҳаёт туманларидаги 62 та маҳаллада яшовчи 251 минг аҳоли метрополитен хизмати билан қамраб олинди.

М.МАДАМИНОВА, ЎзА