Жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида “Париж-2024” Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи биринчи жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 112 та давлатидан 632 нафар боксчи 49 та йўлланма учун рингга кўтарилади. Мусобақада эркаклар 7 та вазнда 28 та йўлланма учун, аёллар эса 6 та вазнда 21 та лицензия учун баҳс олиб боради.

Турнирда Тўлқин Қиличев ва Элшод Расулов бошчилигидаги эркаклар ҳамда аёллар миллий терма жамоамиз иштирок этади.

Қуйида Италияга йўл олган терма жамоамиз таркиби билан танишасиз:

Эркаклар:

– 63,5 кг: Руслан Абдуллаев;

– 71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;

– 80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;

– 92 кг: Лазизбек Мулложонов;

Аёллар:

-50 кг: Сабина Бобоқулова;

-57 кг: Ситора Турдибекова;

-60 кг: Райҳона Қодирова;

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;

-75 кг: Азиза Зокирова.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА