Сербиянинг Сомбор шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича халқаро XIII “Миллатлар кубоги” турнири давом этмоқда.

Унда вазни 50 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Феруза Казакова Озарбайжон вакили Маржона Савриевани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 60 килограмм вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Райҳона Қодирова мезбонлар вакиласи Клара Рибакни енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Бугун, 19 январь куни беш нафар боксчимиз рингга чиқади.

52 кг: Азиза Ёқубова (Ўзбекистон) – Раъно Пархатова (Қозоғистон);

54 кг: Мухлиса Хушвақтова (Ўзбекистон) – Улжан Сарсанбек (Қозоғистон);

63 кг: Моҳинабону Абдуллаева (Ўзбекистон) – Лордега Марин (Руминия);

70 кг : Ҳадичабону Абдуллаева (Ўзбекистон) – Балжан Аскар (Қозоғистон);

81 кг: Олтиной Сотимбоева (Ўзбекистон) – Лусия Билобрк (Хорватия).

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА