Ёзги Осиё ўйинларининг бир қатор спорт турлари қатори замонавий бешкураш бўйича ҳам мусобақаларга старт берилди.

Замонавий бешкурашнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Алисе Фахрутдинова ва Самира Абзалова “Ханчжоу-2022” медаллари учун курашга киришди.

Бешкурашнинг қиличбозлик беллашувларида қатнашган Фахрутдинова 240 очко билан 19 нафар спортчи орасида тўртинчи, Абзалова 175 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллади.

Спортчиларимиз эртага қиличбозлик, шунингдек от спорти, сузиш ва ўқ отиш баҳсларида иштирок этади. Мазкур мусобақалар якунида энг кўп очко тўплаганлар медалларга сазовор бўлади.

Бугун кун давомида бешкурашнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Дониёр Раҳимов ва Садриддин Қобилжонов илк беллашувларда омадини синаб кўради.

Т.Рўзиев, ЎзА