Европа Иттифоқи Украина Қуролли Кучлари қарши ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун мамлакатга миллион бирлик йирик калибрли снаряд ва бошқа турдаги аслаҳа етказиб беради. Айни мазмунда ЕИ мулозими Тьерри Бретон баёнот берган.

– Қурол, ўқ-дори етказиб бериш бўйича саъй-ҳаракатни фаоллаштириш ниятидамиз, – деди Бретон “Le Parisien” газетасига берган интервьюсида. –  Яқин 12 ой давомида ЕИ Киевга миллион дона йирик калибрли қурол-аслаҳа етказиб бериши керак. 

Таъкидланишича, ҳарбий ҳаракат юқори суръатда олиб бориляпти, бундай вазиятда ўқ-дори ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

“Биз уруш яна бир неча ой ёки янаям кўпроқ вақт чўзилишига тайёрланяпмиз”, – таъкидлаган еврокомиссар.