Хабар берилганидек, Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бошланди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

–Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлган Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун Сизларга самимий миннатдорлик билдираман. Биз Туркий дунё буюк тарихининг ёрқин саҳифалари улуғ аждодларимиз томонидан биргаликда яратилгани билан ҳақли равишда фахрланамиз,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА