adb5075abd0fd3679dd8fd2b7226d767.jpg

 

Швейтцариялик Рожер Федерер ва россиялик Мария Шарапова “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Аustralian open – 2018” мусобақасининг қуръа ташлаш маросимида қатнашади.

Нуфузли мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасидаги саралаш учрашувларида маҳоратли теннисчимиз Сабина Шарипова ҳам ўз омадини синаб кўради

Қуръа ташлаш маросими 11 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бўлиб ўтади. “Аustralian open – 2018” турнири 15 январь куни бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА