Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда айрим ўзгартиришлар кузатилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмани ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмаси ўз кучини йўқотган, деб топилади.
Маълум бўлишича, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Амалдаги кўрсатмага кўра, автотранспорт воситаларини тасарруф этиш (олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя этиш) ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар расмийлаштирилганида ваколатнома олувчига унинг икки нусхаси берилади.
Ишончноманинг бир нусхаси ҳудудий ДАН бошқармаларининг “Рўйхатлаш ва имтиҳон бўлим (бўлинма)ларида” қолдирилади. Нотариус томонидан мазкур ваколатнома матнида: “у тегишли автомобиль назорати идорасида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилмагунга қадар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади”, деб ёзилиши шарт.

 

ЎзА