Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси тайинланди

Сардор Рустамбоев Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
Сардор Рустамбоев Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Ушбу масала бўйича Сенат қарори қабул қилинди.

 

 

ЎзА