Якшанба куни эрта тонгда Украина пойтахти Киев яқинидаги Васильков шаҳридаги нефт омборига Россия ракеталари отилган. Бу ҳақда “Анадолу” АА ёзган.
Деподаги ёнғин тасвири ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Ушбу маълумотни шаҳар ҳокими Наталья Баласинович тасдиқлади. Унинг видео мурожаатида ёнғин рус ҳарбийлари омборни ўққа тутгандан сўнг бошланганини айтди.
Васильков Киевдан 35 км жанубда жойлашган.