Финландия мудофаа вазирлиги Қўшма Штатларнинг “Lockheed Martin” ҳарбий саноат корпорацияси билан “F-35” қирувчиларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.
Шу хусусдаги қарор ушбу мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 декабрда қабул қилинганди.
Мудофаа вазири Антти Кайкконен саноат бўйича ҳамкорлик шартномасини 11 февралда имзолади. Келишув самолёт ва двигатель ишлаб чиқарувчи корпорация билан биргаликда имзоланди, дейилади маълумотда.
Кўп мақсадли қирувчи ҳаво кемалари хариди АҚШ ҳукуматининг ҳарбий воситаларни хорижга сотиш бўйича амалиёти доирасида амалга ошади.