АҚШ президенти Жо Байден таъминот занжиридаги муаммоларга барҳам бериб борилиши билан 2022 йил мамлакатда инфляция даражаси пасайишини кутмоқда, деб хабар берди «Reuters»агентлиги.

Истеъмол моллари нархи кейинги қирқ йил давомида энг юқори кўрсаткични қайд этган шароитда Байден таъминот билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ваъда берганди.
Оқ уй раҳбари “NBC News”га берган интервьюсида ўз маъмуриятининг автомобил нархи кескин ошиб кетишига сабаб бўлган ярим ўтказгичлар танқислиги муаммосини ечиш бўйича олиб борган ишлари самара бераётганини айтди.
“Натижада нарх пасаймоқда”, деди президент.
Эслатиб ўтамиз, декабрда АҚШда маҳсулот ва хизмат нархи 7 фоиз ошгани, бу кейинги 40 йилдаги энг кескин ўсиш экани маълум қилинганди.