Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-12 февралда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

11 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 февраль республиканинг қолган ҳудудларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) кучли бўлиши мумкин.