Йенс Столтенбергнинг ваколат муддати тугагач, Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларидан бири, катта эҳтимол билан, Италия вакили НАТО бош котиби бўлади.

“la Repubblica” шундай ахборот тарқатган. Хабарда ёзилишича, Испания ва Португалия ўз вакиллари ҳозир муҳим лавозимларда бўлгани учун истисно тутилади. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш португалиялик, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Испаниядан.
Нашрга кўра, Италия ҳукумати тегишли номзод бўйича ҳали бир қарорга келмаган, лекин масала НАТОнинг июндаги саммитигача кўриб чиқилади. Италия мудофаа вазирлигининг собиқ ва ҳозирги раҳбарлари Роберта Пинотти ва Лоренцо Гуерини, шунингдек, ЕИ ташқи ишлар бўйича собиқ Олий вакили Федерика Могеррини энг муносиб номзодлар сифатида кўрилмоқда.