Европада, гарчи кўпчиликда енгил кечаётган бўлса-да, омикрон штамми жуда тез суръатда тарқаляпти. Санитария чекловини бутунлай бекор қилаётган ёки юмшатаётган давлатлар ҳам йўқ эмас. “Euronews” хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемилогик вазият барқарорлашганча фуқаролардан ниқобда юришни сўради.

– Мамлакатларни ихтиёридаги воситалардан фойдаланган ҳолда, аҳолини ҳимоя қилишга чақирамиз, – деди ЖССТ Бош котиби Тедрос Адҳаном Гебрейесус. – Ниқобдан воз кечишга, ғалаба ҳақида гапиришга ҳали эрта. Вируснинг омикрон штамми кўз ўнгимизда ривожланишда давом этяпти.

Масалан, Дания февралдан бошлаб ҳар қандай чекловдан воз кечди. Мамлакатда коронавирус жамият учун жиддий хавф туғдирмайдиган касаллик сифатида қабул қилинди.

– Бу ажойиб янгилик, аммо мен бироз қўрқяпман, – дейди 60 ёшли копенгагенлик фуқаро.

– Коронавирус ҳали йўқолган эмас. Норвегияда ҳам худди шундай ҳолат, яъни масофадан ишлаш тартиби бекор қилинди, гавжум жойда ниқобсиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Франция ҳукумати эса мамлакатдаги концерт зали ва театрларни очиб юборяпти. Устига устак, томошабинлар ниқобда бўлиши ҳам шарт эмас.

Фақат вакцина олиш талаби қўйилган, ҳолос.