Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар нархи ўртача 0,9 фоизга қимматлашган.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг биринчи ойи якунлари бўйича нархлар ва тарифлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари асосан озиқ-овқат маҳсулотлари савдосида кузатилди.

Ушбу маҳсулотлар ўртача 1,3 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мева ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.

Хусусан, 2021 йилнинг сўнгги ойига нисбатан мевалар ва ёнғоқлар нархи 3,1 фоизга, сабзавотлар, илдизли мевалар, банан ва дуккакли донлар 5,8 фоизга қимматлашди.

Гўшт маҳсулотлари, аксинча, ой давомида бироз арзонлашди (0,4 фоиз).

Озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг январь ойида 2021 йилнинг январига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўртача 13,1 фоизга ошди.

Ўтган ойда ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар нархи 0,7 фоизга ошди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва пуллик хизматлар 2022 йилнинг январь ойида 2021 йилнинг январига нисбатан мос равишда 7,8 фоиз ва 6,9 фоизга қимматлашган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг январь ойида инфляция 1 фоизни ташкил этган. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашган.

 

ЎзА