Янгилик: Тарихда илк бор ёши 100 миллион йилга тенг денгиз жонзоти топилди

Хитой, Канада ва Австрия олимларининг Хуконг водийси (Шимолий Мьянма, Качин штати) экспедицияси чоғида топилган қадимий жонзот остракод бўлиб, унинг қолдиғи қаҳрабо тошида сақланиб қолган, деб хабар қилди ТАСС.
Остракод – қисқичбақасимонлар оиласига мансуб бўлиб, чиғаноқлилар синфига киради. Денгиз жонзоти бўр даврида, бундан 145-66 миллион йиллар олдин яшаган.
Хитой геология институти профессори Син Лиданинг сўзларига кўра, топилманинг ноёблиги шундаки, бундай денгиз жонзотлари фанда жуда кам ўрганилган. Унинг ўлчами ҳам ғаройиб. Одатда остракодлар танаси узунлиги 2 миллиметрдан ошмаган, аммо буники 12,9 миллиметрдир. Океан тубида яшаган остракоднинг смола ичига тушиб қолгани ҳам ўта камёб ҳодиса.
Палеонтологлар фикрича ноёб топилма ҳудудларнинг қадимий экологияси ва остракодлар эволюциясини ўрганишга ёрдам беради.

 

ЎзА